Эрини уриб тан жароҳати етказган аёлга жазо тайинланди

Эрини уриб тан жароҳати етказган аёлга жазо тайинланди

Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир муътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан вояга етгунга қадар ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс тарбиясида бўлади. Бола вояга етгач, ўзи мустақил оила қуради. Одам қайси оилада бўлишидан катъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши зарур. Айниқса, оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб колиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор- номуси учун курашмоғи, шаънига доғ тушурмай яшамоғи лозим.

Афсуски, орамизда оилага нисбатан беписанд муносабатда бўлувчилар ҳам учраб туради. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда оилавий ажримлар ва можароларнинг ортгани оилавий анъаналарнинг ўзгариб кетаётгани кўпчиликни ўйлантириб қўймоқда.

Баъзан оилаларнинг дарз кетиши, оилавий можароларда бир-бирининг ҳаётига ёки соғлиғига тажовур қилиб мудхиш оқибатлар билан якун топаётгани кишини ларзага келтиради.

Д.Нодирова 2001 йилдан Б.Назаров (исмлар ўзгартирилган) билан шаръий никоҳдан ўтиб, Мингбулоқ туманида бир оила бўлиб яшаб келган. Оилада уч нафар фарзанд униб ўсаётган бўлсада, афсуски, эр-хотин ўртасидаги оилавий муносабатлардаги келишмовчиликлар ижобий томонига ўзгармайди. Б.Назаровнинг табиати оғир бўлиб, оддий устачилик билан шуғилланиб келган. Аммо унинг бир камчилиги бор эди. Кўпинча у спиртли ичимлик ичиб қўярди. Шуни ортидан Д.Нодирова турмуш ўртоғига “катта пул топмайсан, мен ҳам одамларга ўхшаб яхши яшагим келади” деб жуда кўп жанжал чиқариб келган.

2021 йилнинг февраль ойида Б.Назаров доимгидек яна спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда келганлиги учун ўзаро жанжал келиб чиқиб,  Б.Назаров яшаш хонадони дераза ойналарини қўли билан уриб синдираётган вақтда Б.Нодирова печка олдида турган ўтин билан Б.Назаровнинг ўнг юз қисмига урган. Бу зарбадан Б.Назаров гангиб қолиб, турмуш ўртоғини яна урмоқчи бўлиб келаётганини кўриб, ховлига қочиб чиқади.  Б.Нодирова уни орқасидан ховлига чиқиб қўлидаги ўтин бош қисмига урмоқчи бўлганида, қўли билан бошини тўсиб қолади. Кейин кўчага чиқиб кетиб, ИИБ ходимларига мурожаат қилади.

Олиб борилган суриштирув тергов ишлари натижасида Б.Нодировага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича суд томонидан ушбу жиноят иши атрофлича кўриб чиқилди ва суд Б.Нодировани Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 105-моддаси 1-қисми айбдор деб топиб, озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Бундан кўриниб турибдики оиладаги носоғлом муҳит боис аёл ўз эрига қўл кўтарди. Чунки узоқ давом этган оиладги тортишувлар ва эрнинг доимий спиртли ичимлик ичиб уйга келиши аёлнинг тинкасини қуритгани рост. Хўш бу ўринда савол туғилади маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари нега бу оилани ҳолидан хабар олмаган. Агар улар бу оиладаги муҳитни яхшилаш чорасини кўрганда балки бу ҳолат келиб чимаган бўларди.

Давлатмирза Комилов
Наманган вилоят суди жиноят ишилари бўйича судлов ҳвайати судьяси

×