Жорий йилнинг 23–27 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Қайд этилишича, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғирлар оқибатида ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Тасодифий хабарлар
Putinni «quvish»ni niyat qilgan shaman mashhurlikka erishmoqda
Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди
Янги буйруқ: мигрантларнинг РФда бўлиш муддатини қисқартирувчи ҳолатлар тасдиқланди
Шавкат Мирзиёев: "Бизда касаллар сони кам-ку деб хотиржам бўлиш хиёнат"
Наманганда аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганилмоқда