Ўтган шанба куни "Toyota" автогигантига тегишли "Shelby 2000GT" спорт машинаси кимошди савдосида 2,53 миллион долларга сотилиб, жаҳон тарихий рекордини ўрнатди.
Машина 1967 йили заводдан чиққанида нархи 7 минг доллардан хиёл ошар, бу ўша пайт учун катта пул эди. Рақобатчилари V8 Chevrolet C2 Corvette, Jaguar E-Type, Porsche 911 эса сезиларли даражада арзонлашган.
"Toyota" машинаси тарихий қимматбаҳоликни сақлаб қолмоқда. Уни "юлдуз машина" деса ҳам бўлади, чунки бир неча машҳур фильмларда бош қаҳрамоннинг мулки сифатида роль ўйнаган.
Тасодифий хабарлар
1 декабрдан НамДУда ўқиш ҳафтада 5 кун бўлади, шанба - амалиёт куни!
Ўзбекистон АЭСнинг яна иккита энергоблокини қуради
Қашқадарёдаги адирда эркак кишининг жасади топилди. Уни аёл киши ўлдиргани айтилмоқда
ДХХ Наманганда МИБ мансабдорини жиноят устида қўлга олди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади