Афғонистон пойтахти Қобулдаги Россия элчихонасининг маълум қилишича, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани мамлакатдан вертолёт тўла пул билан қочиб кетган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, мамлакатда бошқарув режимини қулаши Ғанининг Афғонистондан қочиб кетиши билан боғлиқ. Айтилишича, Ашраф Ғани тўртта автомобилни пул билан тўлдирган ва пулларнинг қолган қисмини эса вертолётга жойлашга ҳаракат қилган. Бироқ, пулларнинг барчаси сиғмагани сабабли аэродромда ҳам қолиб кетган.
Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Кеча, 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
Унинг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Бу борада турли томондан ҳар хил хабарлар келмоқда. Шу вақтга қадар собиқ Президент Ғанининг Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида ахборот пайдо бўлди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Катта эҳтимол билан у АҚШдан бошпана олмоқчи.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендия оширилади
Наманган вилояти ҳокими талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди
Халқаро Чемпионлар Кубоги – 2019 старт олди
Маҳмуд Мурадов оддий қурилиш ишчиси қандай қилиб UFC жангчисига айлангани ҳақида гапириб берди
Наманганда жанжални сабабини билиш учун келган йигитнинг ўзи жанжалга аралашиб қолди