Ижтимоий тармоқларда интернет сифати пастлиги сабабли ўз уйининг томида ўтириб онлайн дарс ўтаётган ўқитувчи видеоси тарқалди.
Видео муаллифи нарвон орқали уй томига кўтарилиб, соябон тутиб олиб ноутбук ва дарсликларни олдида дарс ўтаётган аёлни кўрсатади.
«Интернет яхши, лекин эрталабдан кечгача томда ўтириб ҳам бўлмайди-да. Дарс ўтаяпман… Интернет бунақа бўладиган бўлса, мен касал бўлиб қоламан. Эрталабдан кечгача мана шу ерда ўтирсам», — дейди ўқитувчи.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги «Газета.uz»га ўқитувчининг Фарғона вилояти Йўлдошобод шаҳар посёлкаси «Наврўз» маҳалласида, Марғилон шаҳридан 15 км масофада яшашини маълум қилди.
Ҳозирда биз Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ишламоқдамиз. Биламиз, ўқитувчи Фарғона вилоятидан. Аниқ жойини аниқлаганидан сўнг АКТ вазирлиги вазиятни ўрганиб, интернет билан боғлиқ муаммони бартараф этишга ёрдамлашади", — дея хабар қилди ХТВ.
Вазирлик ўқитувчига ўз ишига садоқати учун миннатдорчилик ҳам билдирди: «Қийинчиликка қарамасдан, у ишлашда ва болаларга дарс беришда давом этмоқда. У бизда фидойи одамлар ишлашини кўрсатди».
Маълумот учун, Speedtest Global Index рейтингига кўра Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 141 давлат ичида 133-ўринни эгаллаб турибди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусга қарши курашда ёрдамлашиш учун 40 нафар россиялик шифокор Ўзбекистонга келяпти
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда «Ўзгидромет»
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Шаҳар бедарвозами, ким бўлди бу эркатойлар?» видеосига изоҳ берилди