Ботир Қудратхўжаев Мудофаа вазири бўлди

Ботир Қудратхўжаев Мудофаа вазири бўлди

Бугун, 12 октябрь куни Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълумот учун, Ботир Қудратхўжаев 2014−2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори, 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳар прокурори, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2020-2022 йилларда Хоразм вилояти прокурори, 2022 йилдан бугунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. У 2025 йилнинг февраль ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига ишлаган. 


×