Кеча, 24 декабрь куни Тожикистоннинг Шамсиддин Шохин тумани Баҳорак ҳудудидаги Тожикистон-Афғонистон чегарасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда “8am.media” хабар берди.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашув Тожикистон чегарачилар ва Афғонистондан келган қуролли контрабанда гуруҳлар ўртасида бўлган.
Тажикистон томондан икки офицер ҳалок бўлган. Улар – 28 ёшли Исматулло Қурбонов ва 33 ёшли Зиребон Наврузбеков.
Манбалар, шунингдек, бир нафар тожик аскари ҳам ҳалок бўлганини билдирган, аммо бу расман тасдиқланмаган.
Бошқа бир манба Афғонистондан бўлган беш нафар контрабанда аъзосининг ҳалок бўлгани, бирини эса қўлга олинганини айтган. Яна бир манба эса умумий контрабанда аъзоларини 8 киши деб ҳисоблаган, улардан тўрт нафари қочган.
Шу куни Тожикистон чегара ҳудудида тўртта янги назорат-ўтказиш пункти очилган. Президент Имомали Раҳмон онлайн тарзда тадбирда иштирок этган.
Охирги йилларда чегара бўйича жами 80 пункт қурилган, айримлари халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар иштирокида яратилган.
Маълумот учун, Тожикистон-Афғонистон чегараси тахминан 1400 км. Ҳукумат Афғанистондаги вазиятдан хавотирда, айниқса наркотоварлар ва қуролли гуруҳларнинг яширин ҳудудлари сабабли. Сўнгги бир ой ичида икки ҳужум оқибатида Шамсиддин Шохин ва Дарвоз ҳудудларида 10 нафар Хитой ишчиси ҳалок бўлган ёки яраланган. Улар орасида олтин қазиб олиш ва йўл қурилиши билан шуғулланган ишчилар бор. Тожикистон ҳужумларни террористик акт сифатида қоралаган, Хитой эса воқеаларни тергов қилишни талаб қилган.
Тасодифий хабарлар
Бугун Наманганга Саида Мирзиёева хамда Комил Алламжоновлар ташриф буюришди (фото)
Россия Украина Миллий гвардиясининг Донбассга ҳужум ҳақидаги махфий буйруғини эълон қилди
Коронавирус ягона эмас. Хитойда яна бир вирус аниқланди
Наманган вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ўзгарди