Instagram фойдаланувчилари шахсий маълумотларни киритишдан бош тортса, уларнинг хизматдаги постларга кириши тўсиб қўйилади. “The Verge” хабарига кўра, ижтимоий тармоқ туғилган санани киритишни талаб қила бошлаган.
Қайд этилишича, янги талаб 2019 йилда жорий қилинган, лекин фойдаланувчининг аккаунти ундан олдин очилган бўлса, у бу талабни четлаб ўтиши мумкин эди.
Энди эса компания Instagram’га кирган ҳар бир кишидан шахсий маълумотларни талаб қилмоқда. Хизматнинг пресс-релизида айтилишича, илова ҳар очилганда сўров пайдо бўлади. Ҳозирча уни ёпиб, постларни кўриш мумкин.
Бироқ, вақт ўтиши билан Instagram туғилган санасини кўрсатмаганларга киришни
ёпиб қўймоқчи.
Компания янги талабларни кичик аудиторияга мос бўлмаган контент мавжудлиги билан изоҳлайди. Ҳозирги вақтда эса бундай хабарлар атайлаб хиралаштириб қўйилган.
Энди бундай фотосуратлар ёки видеоларга ўтишда улар туғилган кунини яна тўлиқ киритиши талаб қилинади. Шунингдек, Instagram’да фойдаланувчиларнинг ҳақиқий ёшини ва ёлғон маълумотлар киритганларни аниқлаш учун сунъий интеллект жорий этилиши мумкин.
Агар сунъий интеллект профилда кўрсатилган ёш ҳақиқий ёшга тўғри келмайди деб ҳисобласа, фойдаланувчи текширувдан ўтиши керак бўлади. Компания текширувнинг айнан қандай бўлишига ҳозирча аниқлик киритмаган.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди
Uch oydan ortiq vaqt mobaynida chet elda bo'lgan O'zbekiston fuqarolari tezkor sinovdan o'tishlari shart.
Диний идора ҳайдовчилардан Қуръон оятлари туширилган тонировкаларни ўрнатмасликни сўради
“Зўр”дан зўр чиқди! Бош вазир тақиқлаган сериал яна экранга қайтди
Доллар курси яна кўтарилди