10 февраль куни, Наманган вилояти, Поп туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда шу куни яшаш уйи дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ётоқхонасидаги жавон устида бўлган нархи 13.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКБ шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу излар, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёлга тегишли эканлиги аниқланган. Суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу аёл содир этгани ўз тасдиғини топган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Эски спорт машинаси 2,53 миллион долларга сотилди
Энди банклар карта ҳисоби нолга тушгунча пул ечиб олмайди
Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани фош бўлди
Мирзиёев Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари махсус ҳужжатларга имзо чеккан