Ўзгидромет 6-8 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 6 февраль куни куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 1-6 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ бўлади.
Эртага республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 7–12 илиққача кўтарилади.
Якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0–5 даража илиқни, кундузи 10–15 даража илиқни ташкил этади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 6 ва 8 февраль кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғинганрчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда бугун, 6 февралда куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3–5 даража илиқ бўлади. Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, эртага, 7 февраль кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат эртага кечаси 1 даража совуқ–1 даража илиқ, кундузи 9–11 даража илиқ, якшанба куни кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 13–15 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Хитойда робот от яратилди
Ўқишини кўчириш (тиклаш) истагидагилар диққатига!
Ўзганинг яланғоч тасвирини тарқатганлар уч йилгача қамалиши мумкин
Ярим йилда 6 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган – вазирлик
Наманган вилояти прокуратураси томонидан сайёр қабул ташкил этилди