Ўзбекистон Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мамлакатдаги маданият ва истироҳат боғларидаги аттракционларнинг ҳолатига оид маълумотлар билан бўлишди.
Маълум қилинишича, 2019–2021 йилларда ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 143 та маданият ва истироҳат боғларида 1879 та аттракцион мавжуд. Қўмита томонидан мавжуд аттракционларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши ўрганилганида 582 та носоз, 738 та таъмирталаб ва 175 та қўлбола аттракцион аниқланган.
Техник ҳолати норматив талабларга жавоб бермайдиган аттракционларнинг аксар қисми Андижон (241 та), Наманган (229 та), Фарғона (229 та), Самарқанд (145 та) ва Сурхондарё (137 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. «Сўнгги пайтларда аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг кўпайишига аттракцион эгаларининг беписандлиги ва уларни ўрнатишда махсус ихтисослашган ташкилотларнинг жалб қилинмагани сабаб бўлган. Бугунги кунга келиб кўрилган чоралар натижасида хавфсизлик талабларига жавоб берувчи аттракционлар бўйича кўрсаткич 20,5 фоиздан 53,1 фоизга етди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Истироҳат боғлари ва аттракционларни назорат қилиш инспекцияси соҳага доир хавфсизлик назорати амалга ошади. Инспекция 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Унга қадар аттракционлар хавфсизлигини назорат қилувчи ташкилот мавжуд бўлмаган.
Тасодифий хабарлар
Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди
COVID-19: Нега аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида ўлим кўпроқ?
Наманганда эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинини пичоқлаб қўйди
Президент маслаҳатчисининг ўринбосари ДХАга директор этиб тайинланди
Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади