Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Türkiye Today” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, танловнинг финал босқичи жорий йилнинг 10 октябрь куни Бангкок яқинидаги Нонтхабури шаҳрида бўлиб ўтган. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган иштирокчилар нуфузли унвон учун беллашган.
Финал олдидан танлов қатнашчилари қарийб 10 кун давомида махсус оромгоҳда бўлиб, тақдимотлар, фотосессиялар ва турли синовларда қатнашган. Якунда ҳакамлар ҳайъати Дилхан Дивриклини ғолиб деб топган. Нигериялик Бетел Мбамара иккинчи, филиппинлик МЖ Ордильяно эса учинчи ўринни эгаллаган.



Маълум қилинишича, Диврикли Брюсселда яшайди, унинг оиласи эса Туркиянинг Афёнкарахисар вилоятидан. У тўрт тилни билади ва аввал ҳам гўзаллик танловларида қатнашган. Модель бундан олдин Туркияда ўтказилган Top Model of Türkiye танловида ғолиб бўлган.
Моделликдан ташқари, Диврикли кино санъатига ҳам қизиқади ва келажакда актёрлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Mister Global халқаро эркаклар гўзаллик танлови 2014 йилдан бери ўтказиб келинади.
Тасодифий хабарлар
Маҳмуд Муродов UFC'даги навбатдаги жангида имкониятни бой берди
Наманганда хотини пулини олиб қўяётган эр уни қўрқитиш учун ИИБга ёлғон хабар берди
Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиё гўзаллари рейтингига киритилди
«Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой» – Шавкат Мирзиёев
Британия ва Канада ҳам Путинга персонал санкция жорий қилди