Ижтимоий тармоқларда байрам концертига Наманган вилояти Наманган туманидаги мактаб ва давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига мажбурий равишда чипта сотилаётгани айтилган хабар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабарга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Жараёнда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими томонидан ўзбошимчалик билан чипталар сотилгани аниқланган ва ҳозирда таълим муассасалари ходимларига пуллари қайтариб берилган. ММТБ ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
“Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси умумтаълим муассасаларида наинки мажбурий, балки асоссиз ва қонунга зид равишда ҳар қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўймаслигини билдиради”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Электромобилларни Ўзбекистонда олиб киришдаги бож тўлови бекор қилинадими?
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр
Аёл борки –олам мунаввар
Энди футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади
Ёшларни ишли қилиш бўйича ҳукумат қарори чиқди