Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси депутат Дониёр Ғаниев қиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда электр энергияси учун белгиланган ижтимоий норма миқдорини ошириш масаласини кўтарди.
“Жойларда ижтимоий норма доирасида баъзи бир эътирозлар бўляпти. Энг катта эътироз – ижтимоий нормада табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлардаги фуқароларнинг эҳтиёжлари инобатга олмаган. Чунки биз биламиз, кўп жойларда табиий газ бор, шунинг учун қишда уй иситилганда электр энергияси кўп истеъмол қилинмайди. Баъзи ҳудудлар бор, афсуски, табиий газ билан таъминланмаган. Улар қиш давомида иситишда электрдан фойдаланади. Бу нотўғри, лекин уларнинг бошқа танлови йўқ”, — дейди депутат.
Дониёр Ғаниев табиий газ бормаган ҳудудларда ўтин ва кўмирдан фойдаланиш имконияти бўлмаслигини айтди.
“Шунинг учун электрдан асосий иситиш воситаси сифатида фойдаланилади. Уларга қиш давомида тўловлар жуда кўп бўлишини ҳозирдан ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун, ҳукуматни сиз орқали эътиборини қаратмоқчи эдимки, мана шу қарор доирасида ижтимоий нормани айнан қиш давомида уйини иситиш учун табиий газ билан ёки бошқа бир альтернатив метод билан таъминланмаган фуқароларга кенгайтириш, айни мавсум давомида каттароқ қилиш масаласини кўриб чиқилса юз минглаб фуқароларнинг оғири енгил бўларди”, — деган Ғаниев.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини қайд этиб, бу масала устида иш олиб борилишини айтди.
Тасодифий хабарлар
Йўл транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби нимада?
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида тайинлов амалга оширилди
«Ўзгидромет» чанг бўронидан энг кўп жабр кўрган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди
Абдулла Арипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистонда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди