Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.
«Пандемия даврида дунё бўйлаб коронавирус аниқланган 200 миллион нафар беморнинг 4,2 миллион нафари вафот этди. Мамлакатимизда ҳам июнь ойининг иккинчи ярми ва июль ойидан касалланиш кўрсаткичлари кескин ўсиб, кунлик янги касалланиш ҳолатлари ўртача 750-800 тани, пневмония эса 450-500 тани ташкил этмоқда.
Бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда.
Шундай бўлсада, касалликни даволаш ва уни олдини олиш бўйича етарли тажриба орттирдик. Соғлиқни сақлаш тизими шай ҳолатга келтирилиб, барча зарур воситалар, етарли дори-дармон ва тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. Ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари кескин карантин чекловларисиз фаолиятини давом эттирмоқда.
Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади.
Вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлди.
Шу боис эмлаш тадбирларини кенг жорий этиш мақсадида куни кеча махсус қонун имзоладим. Ушбу қонун орқали иш берувчиларга профилактик эмлашни рад этган ходимларини иш жойига киритмаслик ҳуқуқи берилди», — деди давлатимиз раҳбари.
Тасодифий хабарлар
Namangandagi kichik muammo
ИИВда янги тайинловлар. «Қийноқ иши» ортидан ҳайдалган Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўрнига янгиси келди
Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам – ҳаммаси порахўр – Мирзиёев
Наманганга Панжоб вилояти губернатори бошчилигидаги Покистон делегацияси келмоқда
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади. Имтиҳон пуллик