Навоий ва Тошкент вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Конимех туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.А. жами 3,9 минг долларни фуқаро А.А.га 49,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ж. жами 3,5 минг долларни фуқаро Г.Қ.га 44,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Арманистон энди Путинни ҳибсга олади
«Толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди
Пригожинга ўлим ҳукми ўқилди – Украина разведкаси
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини 70 ёшга тўлгани билан табриклади
Фаластин масаласида Хитойнинг позицияси маълум бўлди