Ўзбекистонда ўзгаларнинг яланғоч ҳолдаги тасвирини тарқатганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра, эндиликда шахс танасининг ёки жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, ёки тарқатиш билан қўрқитиш қилмишлари учун Канада, Германия, Англия, Шотландия, Япония, Австралия, АҚШдаги каби жиноий таъқиб белгиланиб, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонунга кўра, эндиликда турмуш ўртоғини ҳақоратлаган шахс 6 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин. Ғаразли ниятлар билан турмуш ўртоғини калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказиш эса 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, жамоат жойида шилқимлик қилган шахс 1,5 миллионгача жаримага тортилиши ёки беш суткагача қамалиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Дам олиш куни қор ёғиши кутилмоқда
Навоий ИЭСда носозлик рўй берди. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда
Месси “футбол қироли”ни ортда қолдирди
Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас – Путин
Наманган шаҳрига Ҳоким тайинланди