Наманганда тадбиркор туман ҳокимлиги биноси олдига 100 га яқин қўйни ҳайдаб келгани ҳақида хабар берилганди. Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилишича, қўйларни ҳокимликка бошлаб борган шахсга нисбатан чора кўрилган (https://daryo.uz/k/2021/06/18/namanganda-hokimlik-binosi-oldiga-qoylarni-boshlab-borgan-shaxs-10-sutkaga-qamaldi/).
Қайд этилишича, 2021 йил 18 июнь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида туман ҳокимлиги биноси олдига қўйларини олиб келган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш), 104-моддаси 1-қисми (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 161-моддаси (шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктлари ободонлаштириш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддасининг 1-қисмида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.
Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан, яъни базавий ҳисоблашнинг 5 баравари миқдоридаги жарима жазоси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасининг 1-қисми ва 161-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридаги жарима жазоси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдан Сеулга учган самолётда йўловчи вафот этди
НАМАНГАНДА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ ҚАНДАЙ ЎТЯПТИ!
Тадбиркорлар ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинади
Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 300 млн сўмга яқин кафолатланмаган хизматлар кўрсатилгани аниқланди
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисини қабул қилди