Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 апрель куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги сониясига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-15, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
11-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
12-14 апрель кунлари республикамизнинг айрим туманларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, Баланд тоғли жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
12-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
Тасодифий хабарлар
Наманганда аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши лозим бўлган 838,2 тонна кўмир «туя» қилинган
Ўзбекистон — Украина муносабатлари муҳокама қилинди
Вазият таранглашганда Путин қайси ядровий қуролларини синовдан ўтказди?
Зеленский бугун Оқ уйда ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин
Ўзбекистонда юздан ошиқ қизамиққа чалинганлар аниқланди. Расмий маълумот