Бугун - 2022 йил 22 май куни Наманганда гўзаллик ва нафосат айёми - 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди.
15 кун давом этадиган анъанавий байрам айни дақиқаларда Наманган халқаро аэропортидан Гуллар автопаради билан старт олди!
Дунёнинг манаман деган мамлакатлари парад орқали ўз ҳарбий салоҳиятини кўз-кўз қилаётган бир даврда бизнинг тинчликсевар Ўзбекистонимизнинг гуллар шаҳри - Наманганда гуллар автопаради орқали гўзаллик бутун жаҳонга тараннум қилинмоқда.
Автопараддан ўрин олган турли транспорт техникаларидаги ажойиб халқлар дўстлиги композицияси Хитой, Япония, Корея, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби хорижий мамлакатлардан келган меҳмонлар ва журналистларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда электр қармоқ билан балиқ овлаган бракьонерлар аниқланди
Саҳрои Кабирда қор ёғди
Хитойда яна коронавирус авж оляпти. Бунга сабаб нима?
НАМАНГАНДА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ ҚАНДАЙ ЎТЯПТИ!
Ўзбекистонда илк бор бир кунда мингдан ортиқ бемор коронавирусдан соғайди