Сенат раиси Танзила Норбоева муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдирди. Буни у ўз Telegram каналида маълум қилди.
Унда айтилишича, Танзила Норбоева Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимовнинг вафоти муносабати билан яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган. Марҳум нафақат Ўзбекистон, балки дунё миқёсидаги обрў-эътиборли уламолардан бири бўлганини таъкидлаган.
«Муфтий ҳазратларининг динимиз ривожига, шу билан бирга илм-маърифат, зиё таратишда ҳамда юртимизда зиёратгоҳлар, мадраса масжидларнинг қад кўтаришидаги хизматлари беқиёсдир», — деб ёзган у Telegram каналида эълон қилинган постида.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик мигрантларнинг темир йўл орқали Россияга киришида янги тартиб ўрнатилади
Ўзбекистонда автомобилни қайта жиҳозлаш имконияти кенгайтирилди
O‘zbekiston termasi Turkiya, Kataloniya terma jamoalariga qarshi maydonga tushadi
«Навбаҳор» собиқ ходимига 500 минг доллар тўлаб бериши керак
ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муносабати учун ишдан бўшатилди