Халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1995 й.т. С.С. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.
Қайд этилишича, мазкур шахс интернет тармоғи орқали Сурия давлати ҳудудидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.
У ўзининг танишлари билан Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик оқимлар ва халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини унга жойлаб, ўзаро муҳокама қилишган. Шунингдек, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилотига қўшилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлишган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган ҳамда 2018 йилнинг июнь ойида С.С. ва унинг жиноий алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, С.С.га нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Бироқ, С.С. ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармасдан, Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида айланма йўллар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларининг бирига борган вақтида ҳибсга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, 2015-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Махачев Макгрегор билан жанг қилиши мумкин
Даҳшат! 11 ёшли қиз синфдошига 100 мартага яқин пичоқ урди
Жума намози пайтида масжид портлади
Ўзбекистонда карантиндан кейин ҳам ниқоб тақиладими?
Путин Сочига келган Эрдўғанга нима совға қилгани маълум бўлди