Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қалбаки пулларни ясаш ва сотиш билан шуғулланган трансмиллий гуруҳ фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, гуруҳ бир неча давлат ҳудудида фаолият юритиб, юқори сифатли қалбаки купюраларни ишлаб чиқаришни ва уларни кенг тарқалган тармоқ орқали сотишни йўлга қўйган.
Махсус операция давомида назорат остидаги харид вақтида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўлга олинган. Улардан катта миқдордаги қалбаки чет эл валютаси ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинганлар МХДҚ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Билдирилишича, ҳозирда жиноий схеманинг барча иштирокчиларини ва тарқатиш каналларини аниқлаш бўйича тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Миллий гвардия рўмол ўраган аёлларга тазйиқ ўтказаётгани ростми?
Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади
Неймар «Навбаҳор» билан ўйиндан кейин мураббий истеъфосини талаб қилмоқда
Корея Республикаси ўзбекистонликларнинг мамлакатга киришини чеклаши мумкин
Тошкентдан Сеулга учган самолётда йўловчи вафот этди