Америкалик олимлар Aнтарктидада музликларнинг эриши Нью-Йорк ва Шанхай каби шаҳарлар мавжудлигини шубҳа остида қолдиришидан огоҳлантирдилар. Бу ҳақда Phys.org хабар бермоқда.
Сайёрамизда ҳарорат кўтарилса, Aрктика музликлари эрий бошлайди. Бу тўғридан-тўғри одамлар ҳаётига таъсир ўтказади. Бироқ Aнтарктида ҳам инсоният учун кам хавф солмаяпти. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур минтақада глобал исиш натижасида океан сатҳининг 60 метрга кўтарилишига сабаб бўладиган музликлар бор.
«Биз аллақачон ушбу муаммонинг дастлабки белгиларини кўрмоқдамиз», — дейилади мақолада.
Сўнгги тадқиқотларга кўра, музликларнинг эриши атиги бир неча ўн йилликлар ичида назоратдан чиқиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, иссиқхона газларининг камайиши ва технологик тараққиёт катта фалокатнинг олдини олмайди, деб ҳисобламоқда олимлар.
Иссиқхона газлари чиқиндиларининг амалдаги ставкаларида Aнтарктика муз қатлами 2060 йилга келиб эритиш учун энг муҳим чегарадан ўтиб кетади. Ўша вақтга қадар Ер атмосферасини карбонат ангидрид газидан тозалаш бу жараённи тўхтата олмайди ва 2100 йилга келиб сув сатҳи бугунгидан ўн баравар тез кўтарилади, дея хулоса қилган мутахассислар.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистондан Ўзбекистонга 1,6 млрд сўмлик дорини ноқонуний олиб ўтганлар қамалди
Тошкентда Трансафғон йўлаги бўйича халқаро музокаралар бўлиб ўтди
«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди
UzAuto Motors камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда олаётгани маълум бўлди
Россия Украина арсеналини йўқ қилди