Европа Суперлигаси раҳбариятида ўзгариш бўлганлиги эълон қилинди. Эндиликда германиялик функционер Бернд Рейхарт Суперлиганинг янги бош директори сифатида иш олиб боради. Бу ҳақда ушбу мусобақанинг расмий матбуот хизмати берди.
48 ёшли менежер аввал RTL медиа холдингини бошқарган. Рейхартнинг асосий вазифаси - Суперлигани ривожлантиришдан иборат этиб белгиланди.
Ҳозирда турнирда учта клуб бор: "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Ювентус". Бошқа гранд клублар шов-шувли мусобақада иштирок этишдан бош тортгандилар.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 18 апрелида 12 та клуб Суперлига деб номланган ўз турнирини ташкил этишини эълон қилган эди, бироқ лойиҳа UEFA босими остида 2 кундан кейин амалда ўз фаолиятини тўхтатди. Деярли барча клублар Суперлигада иштирок этишдан воз кечганликларини эълон қилишди.
Тасодифий хабарлар
Қуёшда кучли портлаш: эртадан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда
Humo Arena"да режалаштирилган хорижий тик-токерлар иштирокидаги концерт ўтказилмайди
Айрим ёшларга “бир ойлик” ҳарбий хизмат тўлови тўлаб берилади
Режаларимиз кўлами ҳар бир кундан унумли фойдаланишни тақозо этади. Наманган вилояти ҳокими билан суҳбат
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»