21 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
AQShga o‘tkazib qo‘yish 7 mingdan 20 ming dollargacha
Ходимлар розилигисиз ойликдан ушлаб қолишлар давом этяпти.
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди
Маҳмуд Муродов UFC'даги навбатдаги жангида имкониятни бой берди
Сенат қатор қоидабузарликлар учун жаримани камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади