Бугун, 22 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган UFC 280 турнири доирасида ўзбекиcтонлик жангчи Маҳмуд Муродов бразилиялик Каё Борралога қарши октагонга кўтарилди.
Биринчи раундни бразилиялик жангчи фаолик билан бошлади. Каё Муродовни партерга ётқизиб, жангни муддатидан аввал якунлашга ҳаракат қилди. Аммо ўзбекистонлик жангчи қийинчилик билан бўлса-да, вазиятда чиқиб кетди. Дастлабки раунд охирида Муродов бир нечта зарба йўллашга эришди.
Иккинчи раунд бироз эҳтиёткор ҳаракатлар билан бошланди. Бироқ Маҳмуд партерда устунликни яна бир бор бериб қўйди. Маҳмуд ўзи учун ноқулай вазиятдан бир амаллаб чиқди. Шундан сўнг, Маҳмуд партерда устунликни қўлга олди. Аммо ўзбекистонлик жангчи партердан кўра, “стойкада” яхши ҳаракат қилади.
Ҳал қилувчи учинчи раундда икки томон ҳам бор имкониятларини ишга солди. Каё Муродовнинг бўйнига интилишдан тўхтамади. Аммо бу сафар ҳам ўзбекистонлик спортчи қийин вазиятдан чиқиб кетди. Қанчалик ҳаракат қилмасин Маҳмуд бу жангни бой берди. Барча ҳакамлар Каё Борралонинг ғалабасини қайд этди.
Маълумот учун, Борралога қарши жанггача Муродов ММА'да 32 та жанг ўтказиб, 25 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. Муродовнинг UFC'даги натижаси 3 та ғалаба ва 1 та мағлубиятни ташкил қилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда кучайтирилган карантин қачондан жорий қилинади? Расман жавоб берилди
Хоразмда 20 ёшли қиз “самосуд” қилинди
Украина президенти Зеленский қачон президентликдан кетишини айтди
Эртага ҳаво ҳарорати 12 даражагача иссиқ бўлади
Нукусда аёллар йўлни тўсиб қўйди, ҳолат юзасидан муносабат берилди