«Ўзавтосаноат» акционерлик жамияти Буюк Британиянинг «Bentley» компанияси билан ҳамкорликда 2021 йилдан бошлаб янги электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда «Tez News»га ушбу музокаралардан хабардор манбалари маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бозорига 2 хил электр тармоқ орқали қувватлантириладиган гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 2025 йилга келиб ушбу бренд остида 6 хил гибрид электромобиллар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Россияда 8 октябрь куни «Bentley» компанияси янгиланган «Bentayga» автомобилининг тақдимотини ўтказиб, кенг оммага электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Аввалроқ Жиззахда ноябрдан «KIA» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. Шунигдек, Наманганда «Changan» бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилиши хабар қилинган.
Кейинчалик Ўзбекистонда «ŠKODA» брендидаги автомобиллар октябрь ойида тақдим этилиши маълум қилинган


Тасодифий хабарлар
Наманганда блогерга жиноят иши қўзғатилди
ХТВ мактабларда Янги йилни нишонламаслик бўйича берган баёнотини рад этди
Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз амалга оширилади
Наманганда яна бир ЙПХ ходими ЙТҲда вафот этди
Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди