Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 й.т. А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани "Мингтепа" маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. А.Ж.ни Таиландга юбориш ва ундан фоҳишаликда фойдаланиш учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик ўқувчи АҚШнинг нуфузли университетидан 40 минг долларлик грантни ютди
Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга «кесилди»
Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди
Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади
Муҳим! Ўзбекистонда 1 июндан нималар ўзгаради?