iPhone 12 линиясидаги iPhone 12 Pro смартфонининг камчилиги - батареясининг ишлаш муддати камлигида. Бу ҳақда "The Verge" нашрида маълум қилинган. iPhone 12 Pro батареясининг ишлаш муддати 4G ва 5G тармоқлари ўртасида жуда катта фарқ қилади. Бу ҳақда нашр Бош муҳаррири Нилай Пател таъкидлаган. Смартфоннинг батареяси муддатини синаб кўриш мақсадида журналист бешинчи авлоднинг барқарор тармоғи зонаси мавжуд бўлган Нью-Йоркка борган. Натижалар унинг ҳафсаласини пир қилган. Экран тахминан 2,5 соат ёниб тургандан сўнг, смартфонда 18 фоиз қувват қолган. Пател 5G ва mmWave тармоқларидан фойдаланганда фарқ яна ҳам сезиларли бўлишини таъкидлаган. Чунки mmWave'да кўпроқ энергия сарфланади. Юқоридаги муаммоларни Engadget муаллифлари ҳам тасдиқлаган. Улар смартфон батареясининг ишлаш муддати кўпроқ бўлишини хоҳловчиларга сериянинг ёш моделларини эмас, балки iPhone 12 Prо Мах'ни сотиб олишни маслаҳат беришган. Шундай қилиб, Америка нашрлари муаллифлари батареясининг ишлаш муддати камлиги - янги смартфонларнинг асосий камчиликларидан бири эканлигини айтмоқда. Шунингдек, "The Verge" Бош муҳаррири батареянинг ишлаш муддати билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш учун Apple'га мурожаат қилган. Компания вакиллари аккумулятор батареяси тўлиқ бир кунга етишини айтган. Журналистнинг хулосасига кўра 2019 йилда тақдим этилган iPhone 11 смартфонлари батареясининг ишлаш муддати ҳозирги флагманларга қараганда яхшироқ. Маълумот учун, жорий йилнинг 13 октябрь куни Apple компанияси узоқ кутилган янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилганди.
iPhone 12 нинг асосий камчилиги маълум қилинди
2020-10-22 20:01 1 684
Мавзуга доир
UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди
2 049 2022-02-19 21:10
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда газсиз уйлар учун ноябрь ойидаги электр тўловлари қайта ҳисобланади12:25Мексикада бошига 5 миллион доллар мукофот эълон қилинган наркобарон ушланди10:50Қаршида кўп қаватли уйда газ чақнаши оқибатида икки киши жароҳатланди10:25Фидан: Исроил Суриядаги друзларнинг бир қисмини қуроллантиряпти08:25Львовда бино портлаган лаҳза автомобил видеорегистраторига тушди04:50Dragon юк космик кемаси Тинч океанига сувга қўнди04:26Ҳиндистонда сохта спиртли ичимлик 18 кишининг жонига зомин бўлди01:10Россия Зеленскийнинг ватанига ракета ҳужуми қилди, Киев НАТОга интилишини қайта таъкидлади01:00Фин кўрфазида Россияга кетаётган кемага ҳужум қилинди00:25Ўзбекистон ҳаво йўллари янги Эйрбас А321neo самолётини қабул қилди21.11.2026 16:26
Медиа
YouTube →
KIMDA IMKONIYAT KO‘PROQ? NEFTCHI, PAXTAKOR YOKI NAVBAHOR? 🏆
VIDIPAY BOTI MASHENNIK? YANGI TAVFSILOTLAR
MENI YOMONLAB,O‘ZLARI +18 NI TARG‘IB QILYAPTI!
VidiPay pul bermoqdami?
QCFH XAQIDA! U MASHENNIKMI? XAMMA PULIGA UXLADIMI?
PAXTAKOR YUTISHI KERAK EDI, BIZGA QATTIQ BOSIM BO‘LGAN!
MUROD XONTO‘RAYEV VA DITTO
O‘ZBEK FUTBOLI HAQIDA OCHIQ GAP!
VidiPay BOTDAN PUL ISHLAYOTGANLAR XUSHYOR BO'LING
DITTO DUBAYDA NIMA ISH QILADI?