2021 йил 29 май куни соат 23:30 ларда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Тўрақўрғон тумани ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, «Нега сен мени онамдан сўкяпсан»-деб, бош қисмига боши билан уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Суд тиббий экспертизасининг 2021 йил 14 июнь кунги дастлабки маълумотномасида фуқаронинг бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши, чап чакка суягини асосга ўтиб синиши, бош мия чап ярим шарларида қон қуйилиши, чап тепа пешона бўлакларини геморрагик типда лат ейиши каби тан жароҳатлари борлиги, оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати гуруҳига кириши кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 июнь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Қодиров чеченистонликларни соқолини қисқартиришга чақирди
Карантин 15 июнгача узайтирилди. «Яшил» ҳудудларда чекланган тартибда тўй ва маросимларга рухсат берилади
“Янги Ўзбекистон” боғи атрофидаги айрим йўллар автотранспортлар учун вақтинча ёпилди
Дарахт кесиш бўйича «пешқадам» вилоятлар аниқланди
Дунёда энг кўп сотилаётган автомобиллар рўйҳати (топ-10)