Наманган вилоят прокурори Хатамов Жахонгир Жўраевич Тўрақўрғон туманида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб вазифалар ижроси билан танишди.
Хусусан, тумандаги “Тошкент” маҳалласи салбий криминоген вазият бўйича “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган.
Ушбу ҳудудда ўтган йилда 25 та жиноят содир этилиб, бошқа ҳудудларга нисбатан салмоғи юқори бўлган.
Жиноятлар асосан ўғрилик, фирибгарлик, тан жарохати етказиш, безорилик жиноятларини ташкил этган.
Содир этилган ушбу жиноятнинг сабаблари ва шарт-шароитлари маҳалла раиси, профилактика инспектори ва бошқа масъуллар билан бирга муҳокама этилди, келгусида профилактик ишларни амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг вилоятга жорий йилнинг 18-19 февраль кунги ташрифи давомида туманда янги ерларни ўзлаштириш ва оборотдан чиққан майдонларни оборотга қайтариш ҳисобига 2.032 гектар ерларни ўзлаштириш топшириғи берилган.
Шунга кўра, “Шохидон Нурли Диёр” массивидаги “Намуна соҳовати диёри” фермер хўжалиги томонидан 50 гектар, “Калвак агро хизмат” МЧЖ томонидан 400 гектар, “Нам асир чорва” МЧЖ томонидан 300 гектар, “Қоровултепа” массивидаги “Наманган тўқимачи агрокластери” МЧЖ томонидан 430 гектар майдонларда амалга оширилаётган ер текислаш, суғориш тизимини тортиш ва янги кўчатлар экиш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида ташаббускор тадбиркорларнинг суғориш тизимини ўрнатиш учун сарфланган маблағнинг бир қисмини қоплаб бериш, яъни субсидия ажратиш масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тасодифий хабарлар
Хайрулла Бозоров “Namangan square”, Нанай ва 2020 даги 500 миллионлик режалари ҳақида
Pop—Namangan temir yo‘li orqali tezyurar yo‘lovchi poyezdning ilk qatnovi amalga oshirildi (foto)
Кутилмаган хабар: Роналду “Ювентус”дан кетмоқчи
Украина Россия билан музокарага тайёр — Хитой ТИВ
Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади