Маълум бўлишича, фуқаролар ўзаро навбат талашиб жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган. Шу сабаб ходим уларга куч ишлатган.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИО ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 январь куни Андижон вилояти Асака туманида жойлашган “EVRO METAN” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилар ўзаро навбат талашиб жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган.
Шу ерга жамоат тартибини сақлаш ва тартиббузарликни олдини олиш мақсадида бириктирилган Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ходими сафдор Р.Мирзаев жанжални бартараф этиш мақсадида фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётган вақтида, жанжал сабабчилари Асака туманида яшовчилар 2004 йилда туғилган О.Р. ва унинг акаси 1997 йилда туғилган О.Ж.лар ходимга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, унинг қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатганлар.
Ҳодиса жойида жамоат тартиби тикланиб, тартиббузарларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб келинганлар, улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилган.
“Ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларининг, шу жумладан Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Туркияда ўзбекистонлик аёл отиб ўлдирилди
Наманган вилояти ҳокими бир гуруҳ тиббиёт мутахассисларга тўлов сертификатлари топширди
Ўзбекистонда барча умумтаълим мактаблари 14 сентябрдан очилиши мумкин
+65. Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида яна бир нечта киши коронавирус юқтирди
Мирзиёев бир гуруҳ ИИВ ходимларини мукофотлади