Украина Хорватия орқали дон экспорт қила бошлади

Украина Хорватия орқали дон экспорт қила бошлади

Украина ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хорватиянинг Ўрта Ер денгизидаги портлари орқали экспорт қила бошлади. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко хабар берди.

“Украина донлари аллақачон Хорватия портлари орқали экспорт қилинган. Ушбу савдо йўли, гарчи жой бўлсада, аллақачон машҳур. Биз транспорт коридори имкониятларини кенгайтириб, уни ривожлантиришга тайёрмиз”, дейди у.

Свириденконинг сўзларига кўра, ушбу йўналиш мамлакатлар ўртасидаги савдода, жумладан, ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам муҳим роль ўйнайди.

“Хорватия ўзини Ўрта Ер денгизининг Марказий Европага кириш эшиги сифатида кўради ва шунинг учун биз портларимизда, хусусан, стратегик портимиз Риекада кўпроқ имкониятларни таклиф қилдик”, дейди Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович.

Унинг қўшимча қилишича, Хорватия ҳукумати Риека ва Дунайдаги Вуковар порти ўртасида темир йўл алоқасини ривожлантирмоқчи. Уларнинг орасидаги масофа тўғри чизиқда 350 км дан ортиқ.

Украинанинг Дунайда бир нечта портлари бор – Рени ва Измаил. Сўнгги пайтларда улар ҳужумга учраган.

Эслатиб ўтамиз, Россия томони 18 июлдан бошлаб дон йўлаги келишуви тўхтатилишини маълум қилганди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Москванинг бу қарорини қоралади. 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги узоқ вақтдан бери кутилаётган учрашув ниҳоят 4 сентябрь куни Сочида бўлиб ўтди. Бу учрашувни нафақат Эрдўған, балки кўплаб дунё етакчилари, сиёсатчилар кўзи тўрт бўлиб кутаётганининг сабаби эса дон келишуви эди. Ушб у учрашувнинг тўлиқ тафсилотлари билан қуйидаги мақолада танишишингиз мумкин.


×