Каталониянинг “Барселона” клуби ҳозирги кунда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасида ишлаётган испаниялик мураббий Хави Эрнандес билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда “Radiomarca Barcelona” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 41 ёшли мутахассиснинг бош мураббийлик лавозимига тайинланиши яқин соатларда эълон қилинади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, томонлар 3 йиллик шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Хави Эрнандес “Барселона” тарбияланучиси ҳисобланади. У 1997 йилдан 2015 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у бир неча мавсум давомида “Ал-Садд”да ўйнаган бўлса, кейинчалик эса Қатар клуби бошқарувини қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” қониқарсиз натижалардан сўнг 28 октябрь куни голландиялик мутахассис Рональд Куманни ишдан бўшатган эди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда хорижга чиқиш паспорти бериш пунктларига эга туманлар сони кўпайди
Ернинг ядроси тўхтаб қолди. Олимлар шов-шувли баёнот беришди
Туркияда ўзи билмаган ҳолда қотилга ёрдам берган ўзбекистонлик қамоққа олинди
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Икки ҳафта давомида ўсимлик ёғининг нархида пасайиш кузатилди