Энди бировни туҳмат ва ҳақорат қилган шахслар жабрланувчининг аризаси асосида жавобгарликка тортилади. Бу бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу қонун билан кодексга айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган ўзгартиришлар ҳам киритилган. Жумладан:
- автомат телефонларни шикастлантирганлик;
- рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.
Шунингдек, айрим белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Бироқ жабрланувчи ночор аҳволда бўлгани, вояга етмагани ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Қуйи Чирчиқда эр шаърий никоҳдаги аёлини ўлдириб, жасадини бўлаклаб кўмиб ташлади
Қирғизистонда носвой тақиқланади
Бухорода ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark»да босиб кетди — видео
Наманган Сизга трали вали эмас! (Видео)
Афғонистонда 7 ёшли қиз 45 ёшли кишига эрга берилди