Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита мазкур масала юзасидан махсус ахборотини тақдим этди.
«Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:
Биринчидан, ижтимоий тармоқларда «Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт» ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.
Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг «Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – «COVID-19»га қарши эмлангани бўлади», мазмунидаги интервьюсига асосланган.
Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.
Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев янги маслаҳатчиси Чакрабарти билан нималарни муҳокама қилди?
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Яна бир халқаро террорчилик ташкилоти тарафдори Ўзбекистонга олиб келинди
Ислом Каримовнинг сўнгги манзилга кузатилгани ҳақида: "Атроф оломон билан тўлган, шаҳар бўйлаб одамлар йиғиси эшитилар эди"
Тошкентда қимматбаҳо тошни $220 000 га сотаётган шахслар ушланди