Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Микрофон кўтарган аёл» канали хабар берди.
«Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида, албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca ва ‘Спутник V’. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар», — дея таъкидлаган Шерзод Асадов.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 31 июль ҳолатига кўра, коронавирусга қарши жами 7,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган бўлиб, тўлиқ эмланган фуқаролар сони эса 1 211 019 нафарни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳокимларга вакцинация бўйича ишларни қаттиққўллик билан назоратга олишни топширгани маълум бўлганди.
Тасодифий хабарлар
Россияда Telegram'да ёзишмаларни ўқий оладиган жосус-дастур аниқланди
Чимкент аҳолисига қорақуртлар ҳужум қилмоқда
Шавкат Мирзиёев: Барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади
Бугун юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?
Солиқ мобил иловасида чек QR-кодини сканерлаб 1% кешбекка эга бўлиш имкони яратилди