Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 28 май куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Бош мураббий Тимур Кападзе томонидан ушбу йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоцицияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, терма жамоа 29 майдан йиғинни Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради. ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 5 июнь куни БААга қарши сафарда ўйин ўтказса, 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Қатарни қабул қилади.
Бош мураббий Тимур Кападзе томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати:
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг БААга қарши баҳси Абу-Дабида шаҳридаги “Ол Наҳаён” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Қатарга қарши ўйин эса 10 июнь куни Тошкент вақти билан 18:45 да ўтказилади.
БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуэн Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, VAR'да эса Александр Кинг ишлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, VAR'да эса Фу Минг фаолият олиб боради.
Ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган ва 8 та турда 17 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. БААда 13, Қатарда 10 очко бор ҳамда мос равишда 3 ва 4-ўринларни банд этган. Амирликларга қарши ўйиндаги дуранг ҳам Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқади.
Тасодифий хабарлар
Маккада мавсумий ҳаж зиёрати бошланди
Хитой ТИВ вакили АҚШда ижтимоий вазият ёмонлашаётганини билдирди
Нурсултон Рўзибоевнинг жанги муддатидан олдин якунланди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Ўзбекистонга 17-22 июль кунлари катта сел келиши кутилмоқда