Ушбу кўркам ва ёйилиб ўсувчи гул Encbi Purple ва Kila Blue орхидеяларининг гибриди ҳисобланади.
Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур президентининг “Истана” саройида давлат раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Анъанага кўра, президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — "Шавкат Мирзиёев орхидеяси" деб ёзилган тахтачани жойлаштирди. Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.
Ушбу кўркам ва ёйилиб ўсувчи гул Encbi Purple ва Kila Blue орхидеяларининг гибриди ҳисобланади. Узунлиги 45 сантиметр бўлган қат-қат япроқли қўшгуллар, уларнинг ҳар бирида 17 тадан 20 тагача гул ҳосил қилади, ҳар бир гулнинг эни 5 сантиметр атрофида. Оч сиёҳранг барглар ва косачабаргларнинг чети майин бинафшаранг.
Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Сингапур Президенти Ҳалима Яқубни ўзига қулай бўлган вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
Тасодифий хабарлар
ҲАМАС етакчиси узоқ жимликдан сўнг оммавий баёнот билан чиқди
"NAMANGAN CITY" ҚУРИЛИШИ БОШЛАНМОҚДА У МАНАШУНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛАДИ (видео)
Статқўм: хориждан гуруч импорти кескин оширилди
Онамни жанозаларига бораётгандим... ИИББ янгича фирибгарликдан огоҳлантирди
Рамзан Қодировнинг аҳволи ёмонлашди: у коронавирусга чалинган бўлиши мумкин