Ҳиндистоннинг Jet Airways авиакомпаниясининг асосчиси дея тахмин қилинган ва MJ Developers асосчиси ҳисобланувчи дубайлик магнат Мурари Лал Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Hindu Business Line’ бутун оммага хабар қилди.

Расмий сайтга келиб тушган ҳужжатларда Мурари Лал Жалан Наманганда янги аэропорт қуриш, шунингдек, соҳада тўлиқ хизматларни кўрсатувчи янги авиакомпанияни яратиш устида Ўзбекистон ҳукумати ва Наманган вилояти раҳбарияти билан музокаралар олиб бораётгани ёзилади.
Таъкидланишича, бу республиканинг авиация ва туристик соҳаларининг ривожланишига янги туртки беради. Биринчи босқичда МДҲ ва Европа Иттифоқи давлатларига хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда. Мурари Лал Жалан ҳам аэропортнинг, ҳам авиакомпаниянинг мажоритар акционерига айланади.
Авиакомпания паркидан B737 Мах, Аirbus А330 ва Boeing 787 Dreamliner самолётлари ўрин олади. Авиакомпаниянинг Bombardier, Hawkers ва Augusta самолёт ҳамда вертолётларидан иборат HNI ва Ultra HNI номли шўъба корхонасига эга бўлади.
Тасодифий хабарлар
Жиззахда мудҳиш жиноят: 9-синф ўқувчиси она бўлди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди
Бугунги ғалаба Ўзбекистонни деярли Жаҳон чемпионатига олиб чиқади
Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
Наманганда ажрашмоқчи бўлган 200 та оила яраштирилди