Хабарингиз бор, кеча, 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар форумида иштирок этди. Давлат раҳбари анжуманда ёшларга мурожаат йўллади.
Президент нутқи давомида оилавий ажримлар ва ОАВнинг жамиятдаги ўрни масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Бугун мен айтиб ўтган оилавий ажримлар, маънавият, маърифат, интернет бўйича муаммолар кўп. Ўзбекистон энди очилди, орқага йўлимиз йўқ.
Яна бир марта таъкидламоқчиман, оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият бўлиш нуқтаи назаридан кимгадир ёқмайди.
Аммо охирги бир йил ичида журналистлар, блогерлар ва ёшларнинг ижтимоий тармоқларда чиққан овозлари бизнинг ислоҳотларимиз ва қарорларимизга катта кўмак беряпти, бу ҳақиқат.
Ёқадими, ёқмайдими, уларни эшитишга мажбурмиз. Тўғрисини эшитиб, хулоса чиқарамиз, нотўғрисини тўғри йўлга солиш — бурчимиз, вазифамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг ёшларга мурожаати кенга қамровли бўлиб, унда илм-фанни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Жумладан, Шавкат Мирзиёев олий таълим муассаларига юқори балл билан ўқишга кирган талабалар учун махсус Президент гранти жорий қилинишини маълум қилди.
Шунингдек, ёшларнинг ғояларини амалга ошириши учун маблағ ажратилиши ҳам айтиб ўтилди.
Тасодифий хабарлар
Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор – Зеленский халқига мурожаат қилди
Namanganda “Pop savdo markazi”ni qurgan tadbirkorga “tosh otilmoqda”
Шавкат Мирзиёев айрим ҳокимларни ишдан олиш бўйича кўрсатма берди
Наманганда аёл 200'000 сўм эвазига уйида жинсий алоқа қилиш учун шароит қилиб берди
Эр хотинини “ушлаб олибди”. Нима қилишга ҳайрон...