Ҳукумат қарори 10- январдан кучга киради.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати коронавирус инфекциясига қарши эмланмаган фуқароларнинг хорижга чиқишини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Фавқулодда вазиятлар, инқирозлар ва табиий офатлар бўйича миллий маъмурият билан келишилган ҳолда, 10 январдан бошлаб COVID-19 вакциналари билан эмланмаган БААнинг барча фуқароларига хорижга чиқиш тақиқланади", — дейилади вазирлик хабарида.
Бундай қарорни мамлакат ҳукумати дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси юқорилиги сабабли қабул қилинган. Эмланмаганлар учун чет элга чиқиш фақат тиббий сабабларга кўра эмлаш мумкин бўлмаганлар, шунингдек, "гуманитар ҳолатларда" ва даволаниш учун саёҳат қилганлар учун рухсат этилади.
Тасодифий хабарлар
Расман! 1 октябрдан "доверенность" бекор қилинади, лекин...
Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди
Газ ва электр энергияси бўлмаса кимга мурожаат қилиш керак?
30 Z 777 ZZ авторақамини аукционда ютиб ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаганлиги сабаб қайта сотувга қўйилди
Ўзбекистон ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизими босқичма-босқич тўхтатилади