Оҳирги йилларда электрик транспортларга нисбатан талаб кескин ошди. Боиси у атроф-муҳитни анъанавий автомобиллар каби ифлослантирмайди, нефтга бўлган талабни камайтиради.
Электромобилларни кенг йўлга қўяётган мамлакатлардан бири Ҳиндистондир. Бу ерда электрик транспортлар бозори 3 баробар кўп ошди. 2026 йилгача янада юқорилаши тахмин қилинмоқда. Электро-машиналар билан бирга скутерларни ҳам кенг жорий этиш ниятида. Бу учун эса заводлар фаолиятини ривожлантирмоқчи.
Mercedes-Benz Ҳиндистонда EQS сериясидаги автомобилларни шу йил оҳирларида сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Немис автоконцерни Ҳиндистонга электромобилларни олиб кирган илк дунё бренди ҳисобланади. Кейинги ўринда Tesla ҳинд бозорига киришни мўлжалламоқда. У аввалига мамлакатга машиналарни импорт қилишни, сўнг жойида ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Тасодифий хабарлар
"Sky News: "Ғарбнинг қурол-яроғ захиралари тугаяпти, урушни тугатиш ҳақида мунозаралар бор"
Самарқандда “снос”га тушган ҳудуддан қадимий қабртошлар топилди
Коронавирусни даволаш учун жалб қилинган шифокорларнинг рағбатлантириш пули қанча?
Тошкентда 6 та машина устига дарахт ағдарилди
Диққат! Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди