АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ўзини Учинчи жаҳон урушининг олдини оладиган ягона шахс деб атади. Бу ҳақда у кеча, 7 июль куни Айова штатидаги тарафдорлари билан учрашувда маълум қилди.
“Мен берган ваъдасини бажара оладиган ягона номзодман. Мен биз тобора яқинлашиб бораётган Учинчи жаҳон урушининг олдини оламан. Биз Учинчи жаҳон уруши томон кетяпмиз”, дейди у.
Шунингдек, Трамп яна бир бор ўзи Президент бўлса, Украина урушини 24 соат ичида тўхтата олишини таъкидлади.
“Ҳамма мен буни қила оламанми, деб ҳайрон бўлади. Албатта, бу қўлимдан келади”, деган собиқ давлат раҳбари.
Бундан ташқари, Дональд Трамп Украина можаросида бирор тарафда эмаслигини айтган.
“Мен қайси тарафда эканимни биласизми? Мен одамлар ўлишини тўхтатишларини хоҳлайман. Мана, мен ким томондаман!”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп унинг Путин билан суҳбати Украина урушини бир неча йилга кечиктирганини даъво қилганди.
Тасодифий хабарлар
Антирекорд! Коронавирус ва пневмонияга чалиниш бўйича салбий рекорд қайд этилди
Тожикс-афғон чегарасида отишма. 4 террорчи йўқ қилинди
Наманганда масжиддаги намозхонни тунаган ўғри қўлга олинди
Зўравонлик асосан кимлар томонидан содир этилиши айтилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси Ҳиндистонда теракт уюштирмоқчи бўлгани айтилмоқда