Мессига Мексикага кириш тақиқланиши мумкин!

Мессига Мексикага кириш тақиқланиши мумкин!

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессига Мексикага кириш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда SportBible маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Қатардаги Жаҳон чемпионати доирасида Аргентина – Мексика (2:0) ўйинидан сўнг Месси ечиниш хонасида Мексика футболкасини оёғи билан суриб қўйгани акс этган суратлар тарқалди. Бунинг ортидан Лионел Мессига Мексикага кириш тақиқланиши мумкин.

Мексикалик сиёсатчи Мария Клементе Гарция Морено аргентиналик ҳужумчини мамлакатга киритмасликни таклиф қилган. Мессининг бу ҳаракати Мексика парламенти томонидан миллий терма жамоани таҳқирлаш деб топилган.

Мексикалик боксчи Саул Алвареснинг айтишича, Алварес Мессини топа олмаслиги учун фудболчи Худога дуо қилиши кераклигини айтган.

Мексика терма жамоаси сардори Андрес Гуардадо бу можарода Мессини ҳимоя қилган. Унинг таъкидлашича, ўйиндан сўнг барча фудболчилар формаларини полга ташлаши одатий ҳол.


Теглар:
×