Прокуратура органлари томонидан иш билан банд бўлмаган аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, уюшмаган ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш ҳамда бошқа йўналишларда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Наманган шаҳар 2-сектор ҳудудида 2220 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га, 877 нафар ёшлар эса “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, аёлларнинг 1702 нафари ҳамда ёшларнинг 283 нафари ишсиз ҳисобланади.
04.02.2021 йилда ушбу ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. 400 дан ортиқ ишсиз аёллар ва ёшлар иштирок этган ярмаркада 32 нафар иш берувчилар 965 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Шунингдек, ярмаркада таъминотчи корхоналар ва тижорат банкларини ҳам иштироки таъминланди. “Меҳнат ярмаркаси”га ташриф буюрган ишсиз фуқаролар “Даштбоғ” кичик саноат зонасига ҳам олиб борилди ҳамда бу ердаги бўш иш ўринлари ва ишчиларга яратиб берилган шароитлар билан таништирилдилар. Меҳнат ярмаркасида 35 нафар аёлларга ҳамда 27 нафар ёшларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.
Тадбирнинг иккинчи қисми 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби давом эттирилиб, бу ерда ўсмирлар ва ёшларга яратиб берилган шароитлари билан танишилди, иқтидорли ёшларни сахна кўринишларидан бахраманд бўлинди. Мактабда чолгу асбобларига бўлган эҳтиёж мавжудлиги сабабли, шаҳар прокурори томонидан мактабга миллий чолғу асбоблари совга қилинди ҳамда 20 нафар “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари мусиқа ва санъат мактабига ўқишга жалб қилиниб, уларга сертификат ва совгалар топширилди.
Бундан ташқари, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан хамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган 2076 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 71 нафари рақамли рентгенга тушурилган бўлса, 36 нафарига стационар тартибд ҳамда 138 нафарига амбулатор тартибда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Ўтказилган тадбирлар “Нодирабегим” номидаги ахборот ресурс марказида Наманган шаҳрида ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик танлови голиблари тақдирланиши билан якунланди.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Тошкентда 63 ёшли фуқаро вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди
Ўзбекистонни бази худудларида ҳозиргина ер қимирлади
Ўзбекистонда ўқитувчилар учун алоҳида ойлик йўл чипталари чиқарилади
Расул Кушербаев ўсимлик ёғи нархининг кескин ошганини танқид қилди