“Ўзтрансгаз” Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ходими октябрь ойида ноқонуний қарздорликни "ёпиш" учун фуқародан пора олган, кейин эса шу фуқарога пора таклиф қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ишни “ёпиш баҳоси” 2 млн сўм
Ходим фуқаро хонадонида ташкил этилган новвойхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган фуқарога ҳужжат расмийлаштириш ўрнига 5 миллион сўм жарима қўллашни айтиб қўрқитган. Сўнг ишни "ёпиш" учун 2 млн сўм пора сўраган.
Ходим 200 доллар билан аризани қайтаришни сўради
Ходим 2 миллион сўмни ишлатиб юборган. Фуқаро Mажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимига мурожаат қилгач, газ ходими жавобгарликдан қутулиш мақсадида шу фуқарога аризани қайтариб олишни илтимос қилиб, 200 доллар берган.
Фуқаро эса фирибгар ходим берган пулларни MИБ Самарқанд тумани бўлимига топшириб, бўлган воқеани айтиб берган.
Жиноят иши прокуратурага юборилди
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.
Шаҳноза Тўрамуротова
Тасодифий хабарлар
Украина чегарачилари мамлакатни тарк этишга уринган ҳарбий хизматчиларни қўлга олди
Наманганда ўзаро жанжал оғир жароҳат билан якунланди
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади
Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтадили
Шри-Ланкада намойишчилар президент қароргоҳига бостириб кирди (видео)