Россияда давлат айбловиси мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийни фирибгарлик ва судни ҳақорат қилганликда айблаб, 13 йил қамоқ ва 1,2 миллион рубль миқдорида жаримага ҳукм қилишни сўради. Бу ҳақда “Новая газета” хабар берди.
“Медиазона”нинг аниқлик киритишича, прокуратура вакили Надежда Тихонова Навалнийга 10 йил қамоқ жазоси беришни сўраган, бироқ аввалги ҳукмларни инобатга олиб, уни 13 йилга озодликдан маҳрум этишни таклиф қилган.
Навалнийга нисбатан янги жиноий иш бўйича суд 15 февраль куни бошланган. Суд Навальний “Ив Роше” иши бўйича синов муддатини ҳақиқий жазо билан алмаштирганидан кейин жазо ўтаётган Владимир вилояти, Покров шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ўтказилмоқда.
Айблов гувоҳларидан бири, Коррупцияга қарши кураш фондининг собиқ ходими Фёдор Горожанко судда Навалнийга қарши кўрсатма беришдан бош тортган ва суд жараёнини “бемаъни ва уюштирилган” деб атаган. Шундан сўнг Горожанко Россияни тарк этган.
РИА Новостига кўра, фирибгарлик бўйича иш бир йилдан кўпроқ вақт олдин қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, Навалний Коррупцияга қарши кураш фондига берилган пулнинг бир қисмини шахсий эҳтиёжлари учун ўғирлаб кетган ва сарфлаган.
Худди шу ишнинг иккинчи эпизоди Навальнийнинг Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Игнат Артеменкога туҳмат қилгани учун ҳукм қилган судья Вера Акимовани ҳақорат қилиш билан боғлиқ. Туҳмат бўйича суд жараёни натижасида Навальний 850 минг рубль миқдорида жаримага тортилган.
Тасодифий хабарлар
Кам таъминланган оилалар пулини ўзлаштирган ҳоким ўринбосари қўлга олинди.
Cиз фақат Мирзиёевнигина алдамаяпсиз…
400 доллар пора олган ЙПХ инспектори 4 йилга қамалди
“Байроғимиз – фахримиз” 18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи қабул қилинган кун.
"Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши" юзасидан расмий маълумот берилди