Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинада таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишни ўз Ватанларида масофавий шаклда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқишни тавсия қилди. Бу ҳақда элчихона Матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси талаба-фуқароларининг Ўзбекистонга вақтинчалик жўнаб кетиш ҳолатларида Украина олий ўқув юртларида ўқишларини сақлаб қолиш масаласи бўйича кўплаб мурожаатлари муносабати билан элчихона қуйидагиларни маълум қилади.
Украина Таълим ва фан вазирлиги 2022 йил 25 январдаги 1/1266-сонли ва 2022 йил 15 февралдаги 1/2588-22-сонли хати билан Украинанинг барча олий ўқув юртларига масофавий таълимни жорий этишни тавсия қилди. Талабалар ўқишни мустақил равишда тарк этиш истагини билдирган ҳоллар бундан мустасно, ҳар қандай сабабга кўра.
Ушбу қоида тиббиётдан ташқари барча мутахассисликлар талабаларига тегишли.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда ҳаво қатновида кузатилган узилишларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси талабаларига ўз ватанларида ўқишни масофавий шаклда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилади”, дейилади мурожаатда.
Тасодифий хабарлар
Тўрақорғон туманида қаровсиз қолдирилган автомашина тунаб кетилди
Август ойи охирида 50дан ортиқ давлатлар маданият вазирлари Самарқандда тўпланади
Гэтжи Хабибнинг асосий хатосини маълум қилди
26 декабрь куни юртимизда қуёш тутилиши кузатилади
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси